2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: «Чумчуқли» подстанциясида СК-26 устунларини монтаж қилиш ишлари давом этмоқда
  • 21.10.2026
  • 11

Самарқанд шаҳри ҳудудидаги «Чумчуқли» подстанциясида «Магистралтармоққурилиш» филиали Тошкент участкаси томонидан монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Объектга 6 дона СК-26 темир-бетон устуни олиб кирилди. Айни пайтда уларни монтаж қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Устунларни ўрнатиш подстанциядаги конструкцияларни барпо этишнинг навбатдаги босқичидир. Тошкент участкаси жамоаси мазкур жараёндаги ишларни амалга оширмоқда.

Фотолавҳаларда объектдаги иш жараёнларидан лавҳалар акс этган. 

«Магистралтармоққурилиш» филиали — расмий канал