
© «Маданият ва маърифат» телеканали, «АГАР...» дастури / Мавзу: «ЯНГИ ЭНEРГEТИКА ИСТИҚБОЛЛАРИ»
Сўнгги ўн йилда юртимизда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми изчил ошиб борди. Жумладан, 2016 йилда 59 млрд кВт·соат бўлган электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичи 2025 йилга келиб 86,7 млрд кВт·соатга етди. Яъни бу 2016 йилдагига нисбатан 27,7 млрд кВт⋅соат ёки 46 фоиз кўпни ташкил этди.
Айниқса, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасидаги натижалар эътиборга лойиқ. «Яшил» электр станциялари томонидан 2022 йилда 434 млн кВт·соат, 2023 йилда 576,9 млн кВт·соат, 2024 йилда 4,9 млрд кВт·соат ва 2025 йилда 10,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати