

“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиалида маънавият соати ўтказилди
21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиалида маънавият соати ташкил этилди.
Тадбир давомида она тилимизнинг миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва маданиятимиздаги беқиёс ўрни, уни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш ҳамда давлат тилига ҳурмат билан муносабатда бўлишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, иш фаолиятида давлат тилидан тўғри ва самарали фойдаланиш, ўзбек тилининг нуфузини ошириш ҳамда унинг бой имкониятларини кенг тарғиб этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ходимларнинг самимий фикрлари ва мазмунли мулоҳазалари билан ўтган тадбир она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
►АХБОРОТ ХИЗМАТ