2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Техник таъмирлаш ва лаборатория текширув ишлари олиб борилмоқда
  • 22.10.2026
  • 121

Яккасарой туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли “ТТМ” подстанциясида электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида режали техник ишлар амалга оширилмоқда.

Ишлар доирасида Т-1 трансформатори ва 6 кВ кучланишли 1-секция шинасида техник таъмирлаш ҳамда текшириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларини текшириш ҳамда лаборатория синовлари амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбирлар электр ускуналарининг техник созлигини таъминлаш, мавжуд носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан электр тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган техник тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ