
21.10.2026
⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
► Шайхонтоҳур тумани аҳолисига!
2026 йил 22 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35/10/6 кВ кучланишли «Севинч» подстанциясида янги ўрнатилган Т-3, 6300 кВА қувватли трансформаторни ишга тушириш мақсадида тегишли электр тармоқларида ишлар олиб борилиши режалаштирилган.
Мазкур ишларни хавфсиз амалга ошириш учун «ГЭС-21» таъминловчи «Алоқадор» фидери ўчирилади.
Натижада қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Шайхонтоҳур тумани:
▪️ «Ўрда» МФЙ
▪️ Анҳор 2-, 3- ва 4-домлар
▪️ Навоий 2-, 3- ва 6-домлар
▪️ Лабзак ҳудуди
▪️ Эски Усмон Юсупов кўчаси
▪️ 1-, 2-, 4- ва 68-домлар
Ушбу ишлар янги трансформаторни электр тармоғига улаш ва ишга тушириш, электр таъминоти ишончлилигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
—
22.10.2026
⚡️ «СEВИНЧ» ПОДСТАНЦИЯСИДА ИШ ЖАРАЁНИ
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35/10/6 кВ кучланишли «Севинч» подстанциясида янги ўрнатилган Т-3, 6300 кВА қувватли трансформаторни ишга туширишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда мутахассислар томонидан трансформаторни электр тармоғига улаш ва ишга тушириш билан боғлиқ тегишли техник ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар электр таъминоти ишончлилигини ошириш, электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида бажарилмоқда.
“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
⇒ https://www.youtube.com/
—
22.10.2026
⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

► Шайхонтоҳур тумани аҳолиси диққатига!
Аввал хабар берганимиздек, «Севинч» подстанциясида олиб борилаётган ишлар бироз чўзилгани сабабли электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар соат 21:00 га қадар давом этиши кутилмоқда.
Келтирилаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
—
22.10.2026
РАСМИЙ ИЗОҲ
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар юзасидан билдирилаётган айрим фикр ва эътирозлар муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2026 йил 22 октябрь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35/10/6 кВ кучланишли «Севинч» подстанциясида янги ўрнатилган Т-3, 6300 кВА қувватли трансформаторни ишга тушириш мақсадида режали техник ишлар амалга оширилиши ҳақида истеъмолчилар бир кун олдин расман хабардор қилинган.
Шунингдек, кун давомида амалга оширилаётган ишлар жараёни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали видеолавҳалар кўринишида ёритиб борилди.
Ишларнинг белгиланган муддатдан бироз чўзилиши янги трансформаторни электр тармоғига хавфсиз улаш ва ишга тушириш билан боғлиқ техник жараёнлар сабабли юзага келди. Шу боис, электр таъминотидаги вақтинчалик узилиш муддати соат 17:00 дан 21:00 га қадар узайтирилиши ҳақида қўшимча маълумот берилди.
Истеъмолчилардан вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишингизни сўраймиз ҳамда келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/Tashkent_Land/80826
https://t.me/Tashkent_Land/80825
https://t.me/Tashkent_Land/80833