2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Шеробод-Марказ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари якунланди
  • 23.10.2026
  • 15

Шеробод тумани аҳолиси ва тадбиркорларини барқарор ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, тармоқдаги носозликларнинг олдини олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, 110/35/10 кВ кучланишли «Шеробод-Марказ» подстанциясининг 110-1 очиқ тақсимлаш қурилмаси тармоғидаги «РЛ-ШМ1-110» линия ажратгичида (разъединитель) режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари тезкор бригадалар томонидан муваффақиятли бажарилди.

Ушбу таъмирлаш ишлари натижасида тумандаги тармоқнинг юклама билан ишлаш барқарорлиги янада оширилди. Ҳозирда истеъмолчиларга электр энергияси тўлиқ ва меъёрий схемада етказиб берилмоқда.

 

Янгиликларни кузатиб боринг: МАТБУОТ ХИЗМАТИ