

Самарқанд шаҳридаги «Чумчуқли» подстанциясида «Магистралтармоққурилиш» филиали Тошкент участкаси жамоаси томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда объектда темир-бетон конструкцияларни ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда.
Ҳар бир конструкцияни ўз жойига ўрнатиш аниқлик ва жамоавий ҳамкорликни талаб этади. Тошкент участкаси ходимлари мазкур жараёнда ўз меҳнати билан иштирок этмоқда.
Фотолавҳаларда подстанциядаги навбатдаги иш жараёнлари акс этган.
«Магистралтармоққурилиш» филиали — расмий канал