2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: Фуқароларга электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда
  • 27.10.2026
  • 17

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентабрдаги 523-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2026 йил 6 октабрдаги БМ-367-сонли “Электр хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш бўйича кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах шаҳридаги подстанция атрофида яшовчи фуқаролар билан профилактик учрашувлар ўтказилди.

Фуқароларга электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза зоналарида белгиланган талабларга риоя этиш ҳамда бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

⚠️ Унутманг: электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш — инсон ҳаёти, мол-мулк ва электр таъминоти барқарорлигини асраш гаровидир! 

 

«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ