2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Пойтахт энергетика объектларидаги трансформаторлар қуввати оширилмоқда
  • 27.10.2026
  • 24

Электр энергетикаси тизимида электр таъминоти ишончлилигини ошириш, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда мавжуд қувватларни кенгайтириш мақсадида қатор подстанцияларда модернизация ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Модернизация доирасида қуйидаги подстанциялардаги куч трансформаторларининг қуввати оширилиши белгиланган:

♦ 1. «Рисовая» подстанцияси — 35/10/6 кВ
Аввалги 2 та 16 МВА қувватли куч трансформаторлари ўрнига 2 та 25 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилади. Натижада подстанциянинг умумий трансформатор қуввати 32 МВА дан 50 МВА га ошиб, 18 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 2. «САЗИИТ» подстанцияси — 35/10/6 кВ
Аввалги 2 та 10 МВА қувватли трансформаторлар ўрнига 2 та 25 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилади. Умумий қувват 20 МВА дан 50 МВА га ошиб, 30 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 3. «Истиқбол» подстанцияси — 110/35/10 кВ
Аввалги 2 та 40 МВА қувватли куч трансформаторлари 2 та 63 МВА қувватли трансформаторларга алмаштирилади. Натижада умумий қувват 80 МВА дан 126 МВА га ошиб, 46 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 4. «Янги Тузел» подстанцияси — 35/10 кВ
Аввалги 2 та 6,3 МВА қувватли куч трансформаторлари ўрнига 2 та 25 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилади. Умумий қувват 12,6 МВА дан 50 МВА га ошиб, 37,4 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 5. «Тузел» подстанцияси — 35/6 кВ
Аввалги 10 МВА қувватли куч трансформатори ўрнига 16 МВА қувватли трансформатор ўрнатилади. Натижада трансформатор қуввати 10 МВА дан 16 МВА га ошиб, 6 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 6. «Карасу» подстанцияси — 110/35/10 кВ
Аввалги 16 МВА ва 25 МВА қувватли куч трансформаторлари ўрнига 63 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилади. Шунингдек, мавжуд 6,3 МВА қувватли иккита трансформатор сақлаб қолинади. Натижада подстанциянинг умумий трансформатор қуввати 53,6 МВА дан 138,6 МВА га ошиб, 85 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 7. «Чарогон» подстанцияси — 35/10/6 кВ
Аввалги 10 МВА ва 16 МВА қувватли куч трансформаторлари ўрнига 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилади. Умумий қувват 26 МВА дан 50 МВА га ошиб, 24 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 8. «Горная» подстанцияси — 35/6 кВ
Аввалги 2 та 15 МВА қувватли куч трансформаторлари ўрнига 2 та 25 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилади. Натижада умумий қувват 30 МВА дан 50 МВА га ошиб, 20 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 9. «Библиотечная» подстанцияси — 110/10 кВ
Аввалги 25 МВА қувватли иккита трансформатор 40 МВА қувватли трансформаторларга алмаштирилади. Шунингдек, 3,2 МВА қувватли трансформатор ўрнига 10 МВА қувватли трансформатор ўрнатилади. Натижада умумий трансформатор қуввати 53,2 МВА дан 90 МВА га ошиб, 36,8 МВА қўшимча қувват яратилади.

♦ 10. «Выставочная» подстанцияси — 110/10/6 кВ
Аввалги 2 та 25 МВА қувватли куч трансформаторлари ўрнига 2 та 40 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилади. Умумий қувват 50 МВА дан 80 МВА га ошиб, 30 МВА қўшимча қувват яратилади.

► УМУМИЙ НАТИЖА
Юқорида келтирилган 10 та подстанцияда трансформаторлар қувватини ошириш ҳисобига жами 333,2 МВА қўшимча қувват яратилиши кўзда тутилган.

Мазкур модернизация ишлари электр тармоқларининг юклама кўтариш имкониятини кенгайтириш, электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлаш ва истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

⚡️ Энергетика тизимини модернизация қилиш — ишончли ва барқарор электр таъминоти сари муҳим қадам!

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ