

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 35/10/6 кВ кучланишли «Астрономическая» подстанциясида мавсум ичидаги муҳим вазифаларни бажариш доирасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ишлар давомида подстанциядаги электр қурилмаларининг техник ҳолатини текшириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ускуналарнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур техник тадбирлар электр тармоқларининг ишончлилигини ошириш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ