2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: «Эшонгузар» объектида 2- ва 3-пикетлар оралиғида сим тортиш ишлари бажарилди
  • 29.10.2026
  • 15

Тошкент вилоятида Л-Райҳон электр узатиш линиясини «Эшонгузар» подстанциясига киритиш мақсадида олиб борилаётган реконструкция ишлари доирасида навбатдаги монтаж босқичи бажарилди.

Объектнинг 2- ва 3-пикетларидаги таянч устунлар оралиғига сим тортилди.

Мазкур ишлар 35 кВ электр узатиш линияси трассасини 110 кВ габаритларига мослаб реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қурилиш-монтаж ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмайди.

 

«Магистралтармоққурилиш» филиали — расмий канал