

2026 йил 26–28 октябр кунлари Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур машғулотларда тегишли ташкилотлар ва хизматларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш, аҳоли ҳамда ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Шеробод» подстанциясида ҳам фавқулодда вазиятларга тайёрликни ошириш, юзага келиши мумкин бўлган хавфларга тезкор жавоб қайтариш борасидаги тадбирларда фаол иштирок этди.
♦ Унда зилзила вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ваҳимага берилмаслик ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича тавсиялар берилди.
♦ Шунингдек, зилзила содир бўлганда ходимларнинг ўзини тутиши, хавфсиз жойга чиқиш тартиби ҳамда атрофдагиларга ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
♦ Бундай тадбирлар ходимларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш ва инсон ҳаётини муҳофаза қилишга хизмат қилади.
Янгиликларни кузатиб боринг: МАТБУОТ ХИЗМАТИ