

Пойтахтдаги 10 та подстанциянинг қуввати оширилди — 333,2 МВА қўшимча қувват
Пойтахтда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш, электр тармоқларининг имкониятларини кенгайтириш ҳамда куз-қиш мавсумида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида қатор подстанцияларда куч трансформаторлари янгиланди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилган ишлар доирасида 10 та подстанцияда трансформаторлар қуввати оширилди. Жумладан:
1 “Қорасув” подстанциясида — 53,6 МВАдан 138,6 МВАга;
2 “Истиқбол” подстанциясида — 80 МВАдан 126 МВАга;
3 “Сазиит” подстанциясида — 20 МВАдан 50 МВАга;
4 “Рисовая” подстанциясида — 32 МВАдан 50 МВАга;
5 “Янги Тузел” подстанциясида — 12,6 МВАдан 50 МВАга;
6 “Тузел” подстанциясида — 10 МВАдан 16 МВАга;
7 “Чароғон” подстанциясида — 26 МВАдан 50 МВАга;
8 “Горная” подстанциясида — 30 МВАдан 50 МВАга;
9 “Библиотечная” подстанциясида — 53,2 МВАдан 90 МВАга;
10 “Выставочная” подстанциясида — 50 МВАдан 80 МВАга.
Натижада, ушбу 10 та подстанциянинг умумий трансформатор қуввати 366,6 МВАдан 699,8 МВАга етказилиб, жами 333,2 МВА қўшимча қувват яратилди.
Мазкур ишлар электр тармоқларининг юкламани кўтариш имкониятини ошириш, электр таъминотидаги узилишлар хавфини камайтириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/21521
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати