2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида аҳоли билан профилактик суҳбатлар давом эттирилмоқда
  • 30.10.2026
  • 5

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан Андижон тумани "Ўрикзор" МФЙ ҳудудида жойлашган 110 кВ кучланишли “Ғалаба”, “Яйилма-2” ва “Боғишамол” электр узатиш тармоқларига яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбатлар давомида фуқароларга электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналарида белгиланган хавфсизлик талабларига амал қилиш ҳамда электр токи билан боғлиқ бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — аҳоли ўртасида электр хавфсизлиги маданиятини ошириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда электр қурилмалари яқинида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлашдан иборат.

 

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали