2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали жамоаси Хива шаҳрига саёҳат уюштирди
  • 30.10.2026
  • 21

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали жамоаси учун жорий йилнинг 23–25 октябрь кунлари қадимий ва бетакрор Хива шаҳрига ички туризм саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида жамоа аъзолари кўҳна Хиванинг бой тарихи, миллий меъморчилик намуналари, маҳобатли мадрасалари ва осмонўпар миноралари билан яқиндан танишдилар. Айниқса, «Ичан-қала» тарихий мажмуасининг бетакрор муҳити саёҳат иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Бундай саёҳатлар ходимларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда юртимизнинг бой тарихий ва маданий меросини яқиндан ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

Қадимий Хива бағрида ўтган унутилмас лаҳзалар жамоа хотирасида ёрқин таассуротлар қолдирди.

«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ