2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: 1 ноябрдан тадбиркорлар электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз эмас, 15 фоиз олдиндан тўлов амалга оширади
  • 31.10.2026
  • 5

Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ–202-сон Фармонига асосан, электр энергияси ва табиий газдан интизомли фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари учун “намунали истеъмолчи” мақоми жорий этилган.

Президентимизнинг 2026 йил 28 августдаги ПФ–175-сон Фармонига мувофиқ, 1 ноябрдан бошлаб ЭҲНАТ ва ТГНҲАТга уланган, масофадан ўчириш ва ёқиш имкониятига эга ҳисоблагичлари мавжуд тадбиркорлик субъектлари ойлик электр энергияси ва табиий газ истеъмоли қийматининг 15 фоизини олдиндан тўлайди. Бунда охирги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаганлар мустасно. Қолган тўловлар ой давомида қисмларга бўлиб амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, мазкур тадбиркорлар учун электр энергияси ва табиий газ сарфи бўйича ёзма ҳисоботларни таъминот корхоналарига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. Электр энергияси ва газ таъминоти бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади, уларни қоғоз шаклида расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Янги тартиб тадбиркорларнинг айланма маблағларидан самарали фойдаланиш, ортиқча маъмурий жараёнларни қисқартириш ва бизнес фаолиятини янада қулай ташкил этишга хизмат қилади. 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/21555 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати