2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Инвестиция лойиҳаси доирасида якуний тунги қурилиш-монтаж ишлари бажарилмоқда
  • 03.11.2026
  • 37

Маълумки, Акциядорлик жамияти томонидан "Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанцияси ҳамда 220 ва 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳаси олиб борилмоқда.

«Ҳалқа» подстанциясига яқин кунларда кучланиш берилиши режалаштирилаётгани муносабати билан якуний босқич ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан Л-502 электр узатиш тармоғини 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанциясига «кириш-чиқиш» схемаси орқали тармоққа улаш ишлари бажарилмоқда.
 

Инвестиция лойиҳаси доирасида тунги қурилиш-монтаж ишларининг якуний босқичи бажарилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, тунги соатларда Л-502 электр узатиш тармоғини 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанциясига «кириш-чиқиш» схемаси орқали тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда.

Электр узатиш тармоғининг 3-таянч устуни ҳам тик қилиниб, фундамингга ўрнатилди. 

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати