2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖАРАЁН: Инвестиция лойиҳаси доирасидаги қурилиш-монтаж ишларининг якуний босқичи
  • 03.11.2026
  • 3

Аввал хабар берганимиздек, кеча тунги соатларда Л-502 электр узатиш тармоғини 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанциясига «кириш-чиқиш» схемаси орқали тармоққа улаш ишлари бошланиб, лоҳиҳанинг якуний босқич ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда мазкур лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари кундузги бригадалар томонидан давом эттирилмоқда.

Иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида магистрал электр тармоқлари филиалларидан ҳам мутахассислар жалб қилинган.

Бригада аъзоларига хавфсиз меҳнат шароити яратилган бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа асосида бажарилиш назоратга олинган. Ҳимоя воситалари, эҳтиёт қисмлар, зарур автотранспорт ва механизмлар билан таъминланган.

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
 
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати