2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳамда энергетика хавфсизлик масалалари” мавзусида подкаст
  • 03.11.2026
  • 4

❗️"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти матбуот котиби Улуғбек Урунов билан “Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳамда энергетика хавфсизлик масалалари” мавзусида подкаст суҳбат ташкил қилдик.

► Насиб яқин кунларда YouTube каналимда кўришингиз мумкин.

@zoir_kenjayev

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/64296

⚡️ “ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ — МАМЛАКАТ ЭЛEКТР ЭНEРГEТИКА ТАРМОҒИНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ

► “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.

♦ Акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари:

✅ Магистрал электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, модернизациялаш ва ривожлантириш;

✅ Электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини юқори кучланишли (35кВ, 110 кВ, 220 кВ, 500 кВ) магистрал тармоқлар орқали узатиш (транспортировка);

✅ Электр энергиясининг давлатлараро транзитини амалга ошириш ва қўшни мамлакатлар энергетика тизимлари билан ҳамкорлик қилиш;

✅ Электр узатиш тизимининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш;

✅ Янги энергетика объектларини магистрал электр тармоқларига интеграция қилиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш..

⚡️ Муҳим жиҳат: Акциядорлик жамияти электр энергиясини бевосита хонадонларга тақсимлаш-сотиш билан эмас, балки уни магистрал тармоқлар орқали узатиш ва магистрал электр тармоқларини ривожлантириш билан шуғулланади. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати