2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Яккасарой тумани подстанцияларида тепловизор текширув ишлари олиб борилмоқда
  • 04.11.2026
  • 16

Электр энергетика объектларида ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ҳамда электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида Яккасарой туманидаги подстанцияларда профилактик текширув ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, махсус тепловизор қурилмаси ёрдамида электр ускуналари кўздан кечирилиб, қизиган нуқталар аниқланмоқда. Бу орқали контакт бирикмалари ва электр жиҳозларидаги ҳарорат ўзгаришлари назорат қилиниб, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олди олинмоқда.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан электр энергетика объектларида назорат, техник хизмат кўрсатиш ва профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТХИЗМАТИ