
Диққат, эълон! Мини-футбол бўйича Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси кубогининг навбатдаги мусобақаси жонли эфирга узатиб борилади
Юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи персонал — мутахассисларнинг билим-малакаси юқори бўлиши талаб қилиниши билан бирга жисмоний тайёргарлиги ҳам юқори даражада бўлиши лозим.
Бир неча километрга чўзилган электр тармоқларини назорат кўригидан ўтказиш, бир неча метр баландликдаги таянч устунларига чиқиб ишлаш ва аварияларни тезкор бартараф этиш чаққонлик ва эпчилликни талаб қилади.
Шу мақсадда жорий йилнинг 12–14 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Бошқарув раиси кубоги» учун мини-футбол бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, мусобақада иштирок этувчи 17 та жамоа А, Б, С ва Д гуруҳларига тақсимланди.
Мини футбол майдонида ўтадиган баҳсларни «ЎзМЭТ» АЖ Ахборот хизмати расмий YouTube каналига юклаб боришни режалаштирган. Футбол ўйинини барча ҳамкасбларимиз ва расмий YouTube каналимиз мухлислари онлайн режимда кузатиб боришлари мумкин.
Барча жамоаларга мусобақада омад ва ғалаба тилаймиз!
«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!
Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz
Телеграм: https://t.me/uzmetaxborotxizmati
Фэйсбук: https://www.facebook.com/elektrtarmoq
Твиттер: https://twitter.com/uzbekistonmet
Инстаграм: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz
Е-хат: uzbekiston_met@exat.uz
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати