2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Ўрта кучланишли подстанциясида модернизация ишлари олиб борилмоқда
  • 10.11.2026
  • 8

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентабрдаги 599-сон қарори ижросини таъминлаш, электр тармоқларининг ишончлилиги ва барқарорлигини янада ошириш мақсадида “Нарпай” 35 кВли подстанциясида модернизация ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар доирасида подстанция электр ускуналарини янгилаш ва техник ҳолатини яхшилаш орқали электр энергиясини узатиш ҳамда тақсимлаш тизимининг самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Амалга оширилаётган модернизация ишлари электр таъминоти ишончлилигини мустаҳкамлаш ва истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади. 

”НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ