2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 15.11.2026
  • 6

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалининг тезкор ва таъмирлаш ходимлари томонидан Шайхонтоҳур туманида жойлашган 110/10/6 кВ кучланишли «Трикатажная» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

⚙️ Ишлар доирасида 10 кВ ҳамда 6 кВ кучланишли электр тақсимлаш қурилмаларидан чиқувчи фидерларни жорий таъмирдан чиқариш, уларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш ва ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган зарур техник тадбирлар бажарилмоқда.

⚡️ Мазкур ишлар электр тармоқларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда электр таъминоти сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ