2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 7 та 220 кВ кучланишли подстанциялар орқали Амударё суви тепага оқади
  • 21.11.2026
  • 14

► Қашқадарёда Амударё суви тепага қандай оқади?

Видеода айтилганидек, Туркманистон Республикаси ҳудудидаги 6 та насос станцияси сувни 132,2 метр баландликка кўтариб беради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 7-насос станцияси эса сувни яна 26,6 метрга (жами 158,6 метр) кўтариб, Талимаржон сув омборига қуяди.

Барча насос станциялар "Қашқадарё магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси" га қарашли бўлиб, электр энергияси билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 7 та 220/10 кВ кучланишли подстанциялар орқали таъминланади.

►Рақамлар:
♦ 7 та станциянинг умумий қуввати - 565 МВт.
♦ Сув омборини (1,5 млрд м³) 1 марта тўлдиришга 645–705 млн кВт·соат электр энергияси сарфланади.
♦ Ўзбекистондаги жами электр энергиясининг 16 фоизи суғориш насосларига кетади.

⇒ Қаерларни сув билан таъминлайди?
Қашқадарё вилоятининг 7 та тумани (Нишон, Қарши, Ғузор, Косон, Миришкор, Муборак ва Касби) даги 218 минг гектардан ортиқ экин майдонларини ҳамда Талимаржон ИЭС ва Шўртан газ-кимё мажмуасини сув билан таъминлайди.

⇒ Видео муаллифи: ♦ Қизиқариум 

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТ