2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Абдумалик Абдусалимович энергетика соҳасидаги фаолиятини янги босқичда давом эттиради
  • 23.11.2026
  • 12

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Абдумалик Абдусалимович Назиров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов муносабати билан Акциядорлик жамиятида Абдумалик Абдусалимовични янги масъулиятли лавозим билан қутлаш ва кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Акциядорлик жамияти бошқаруви аъзолари ва маъмурият мутахассислари унинг раҳбарлигида амалга оширилган ишлар, бошқарув тизимидаги ижобий ўзгаришлар ва эришилган натижаларни алоҳида эътироф этдилар.

Хусусан, магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларни эксплуатация қилишда замонавий ёндашувларни жорий этиш, иш жараёнларини рақамлаштириш, илғор технологиялардан самарали фойдаланиш, фаолиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, ишчи-ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилган ишлар юқори баҳоланди.

Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва ёшлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мутахассисларнинг касбий салоҳияти ва билимларини ошириш, жамоада спортга бўлган қизиқишни рағбатлантириш каби йўналишлардаги ташаббуслар ҳам эътироф этилди.

Кузатув маросимида Абдумалик Абдусалимовичга билдирилган самимий тилаклар, ҳурмат ва эътироф унинг Акциядорлик жамиятидаги фаолияти давомида шаклланган ишонч ва ҳамкасблар ўртасидаги ҳурматнинг ифодаси бўлди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси Абдумалик Абдусалимович Назировга янги лавозимида муваффақият, энергетика соҳасини ривожлантириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар ва юксак натижалар тилайди.

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖАхборот хизмати