

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан пойтахт электр таъминоти тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 24 соатлик навбатчилик асосида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, тунги вақтларда ҳам масъул муҳандис-техник ходимлар ҳамда тезкор хизмат вакиллари томонидан юқори кучланишли подстанциялар ва электр узатиш линияларининг иш фаолияти мунтазам кузатиб борилмоқда.
Назорат жараёнида электр қурилмаларининг техник ҳолати, юклама кўрсаткичлари ҳамда асосий ускуналарнинг меъёрий иш режимида фаолият юритиши кўздан кечирилмоқда.
Бундай узлуксиз назорат тадбирлари электр энергетика объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга электр энергиясини ишончли етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ