

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ва электр узатиш тармоқларининг барқарор ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида узлуксиз назорат ва техник кузатув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур жараёнлар сутканинг барча вақтида, жумладан, электр энергияси истеъмол ҳажми ортадиган тунги соатларда ҳам давом эттирилмоқда.
Хусусан, тунги назорат тадбирлари давомида Филиал тасарруфидаги подстанцияларда электр қурилмалари ва юқори кучланишли ускуналарнинг техник ҳолати кўздан кечирилмоқда.
220, 110 ва 35 кВ кучланишли подстанциялар, электр узатиш линиялари ҳамда бошқа энергетика қурилмаларининг иш ҳолати доимий назорат қилиб борилади.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ