ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «СССРдан мерос қолган аравани роса миндик ва охири «етиб келдик». Марказий Осиёдаги энергетика соҳасидаги инқироз ҳақида

Бу йилги қиш Марказий Осиё мамлакатлари учун сўнгги ўн йилликлардаги энг совуқ қишлардан бирига айланиб, энергетика соҳасида тўпланиб қолган муаммоларни очиб ташлади. Эскирган инфратузилма тизимнинг жар ёқасига келиб қолганидан далолат бермоқда. Туб ислоҳотлар арзонга тушмайди ва экспертлар бу минтақа учун охирги аномал қиш эмаслигидан огоҳлантирмоқда.

  • 15.02.2023
  • 148
kun.uz — Андижонда тадбиркорлар, Навоийда эса аҳоли қуёш панели ўрнатишга мажбурланмоқда

Январ ойида кузатилган аномал совуқ масъулларни кейинги қишни ҳозирдан ўйлашга мажбур қилди: электр энергияси тақчиллиги ва кутилмаган авария ҳолатларига ечим сифатида қуёш электр станциялари кўриляпти. Бюджет ташкилотларига қуёш панели ва иссиқ сув коллекторини ўрнатиш мажбурияти юкланмоқда. Аммо бунинг ортидан жойларда аҳоли ва тадбиркорларни ҳам қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш кампанияси бошлаб юборилди.

  • 15.02.2023
  • 217
darakchi.uz — Муҳокамаларга сабаб бўлаётган Сурхондарёдаги газ кони бўйича муносабат билдирилди

Сўнгги кунларда Озодлик радиосининг "Кремл чангалидаги ўзбек гази" сарлавҳали суриштируви ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида шов-шувларга сабаб бўлди. Суриштирувда ўзбек гази сувтекин нархда Россия компанияларига сотиб юборилгани айтилган.

  • 15.02.2023
  • 169
2026 йилга бориб Сирдарё вилоятида умумий қуввати 3073 МВт бўлган 2 та замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади

2023 йиль якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;

  • 14.02.2023
  • 127
uza.uz — Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаро М.Ш. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан улаб, 81,1 минг кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаган.

  • 13.02.2023
  • 164
ОАВ: «Давлат қуриши эмас, назорат қилиши керак» — 20 йилдан бери АҚШда ишлаётган ўзбекистонлик муҳандис — kun.uz

Юқори кучланишли электр симлари устунлари ости бўм-бўш қилиб қўйилади. Икки томони ҳам тўла уй, лекин ўша электр симлари ўтган ҳудуд электр тарқатувчи ташкилотнинг мулки ҳисобланади. Масалан, мен шу жойдан йўл ўтказишим учун ҳам улардан рухсат олишим керак. Умуман ҳамма одамларнинг ҳаракати штатни ривожлантиришга қаратилган. Лекин ҳаммаси қонунлар доирасида бўлиши керак. Шунингдек, шаҳарнинг ёзиб қўйилган қоидалари бор, инженерлик ишлари, дизайнлар ҳаммаси ўша асосида кетади.

  • 10.02.2023
  • 140
MINENERGY.UZ — 2016 — 2022 йилларда республикамизда электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

2022 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 15,3 млрд кВт⋅соатга ёки 25,9 фоизга кўпни ташкил этди

  • 08.02.2023
  • 166
gazeta.uz — Май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилиши кутилмоқда — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу чора бир неча йилдан бери кечиктириб келинади.

  • 08.02.2023
  • 180
ОАВ: «Пайариқликлар нега электр тармоқлари корхонасидан норози?»

Раҳбар корхонанинг ўзида ҳам «свет» ўчиб қолганлигини учта туман ошиб келаётган юқори кучланишли тармоқда электр йўқлиги билан изоҳлади. Туманда аҳолининг электр энергиясидан дебитор қарздорлиги 14 миллиард сўмни, улгуржи истеъмолчиларники 7 миллиард сўмни ташкил этади. Туманда хонадонларга АСКУЭ «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари ҳам якунига етказилмаган. Айни пайтда 600 нафардан зиёд истеъмолчининг хонадони, ҳар бирининг 5-6 миллион сўмдан қарзи бўлганлиги сабабли тармоқдан ўчирилган.

  • 07.02.2023
  • 141
yuz.uz — Сирдарёда 356 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилди.

  • 07.02.2023
  • 157
uza.uz — Январь ойида 5,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Жорий йилнинг январь ойи давомида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 511 та ҳолатда 6,7 млн кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

  • 03.02.2023
  • 134
Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли янги подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли “Янги Андижон” подстанцияси қурилмоқда. Подстанция жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

  • 01.02.2023
  • 162
ОАВ: «Бизга «қишки хона»лар керак»

Эсимда, ўқувчилик йилларим қишда синф хонамизнинг печкаси эрталаб фақат бир марта ёқиларди. Уйимиз ҳам атиги икки маҳал иситилар ва шу илиқ ҳарорат тафти биз учун етарли эди. Таълим олиш, кундалик турмуш ишлари ўз маромида давом этаверарди.

  • 31.01.2023
  • 151
MINENERGY.UZ — Энергетика вазирлиги: жорий йилда 7 та электр станция ишга туширилади

Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Хусусан:

  • 31.01.2023
  • 176
ОАВ: «Матбуотга муносабат шуми? — ishonch.uz»

Фуқароларнинг мурожаатлари ва танқидий материалларга беписанд муносабатда бўлаётган, бу борадаги қонун талабларини бузаётган мутасадди ташкилотлар ҳам оз эмас. Афсуски, бу оғриқли нуқтамиздир. «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари 2022 йилда 236 та танқидий материални кўриб чиқиб, муносабат билдириш учун тегишли ҳокимлик, вазирлик ва ташкилотларга юборди.

  • 31.01.2023
  • 168
kun.uz — Тошкент вилоятида чиқинди газидан электр энергияси ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади. Бу 4 йил аввалги келишув эди

Бу – маиший чиқинди газидан (метан) электр энергияси ишлаб чиқарувчи Марказий Осиёдаги ягона мажмуа бўлади. Унга Кореянинг Sejin G&E компанияси 55 млн доллар инвестиция киритади. Лойиҳа 2018 йилда тасдиқланган эди.

  • 28.01.2023
  • 156
xabar.uz — Туғилиш даражасининг юқорилиги ижтимоий соҳа объектлари ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

2023-йилнинг бошида Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси 36,0 миллион кишини ташкил этди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 753,6 минг киши (2,1%) кўп демакдир. Аҳолининг бундай ўсиши асосан ўлим даражасининг нисбатан пастлиги ва туғилиш даражасининг юқорилиги билан боғлиқ. 2022-йилда 932,2 минг гўдак дунёга келган.

  • 28.01.2023
  • 166
uza.uz — Мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши очилди

Энергия ресурсларидан мақсадли ва тежаб-тергаб фойдаланишнинг қанчалик аҳамиятли эканлигини барчамиз яхши билсак-да, январь ойида кузатилган аномал совуқ кунларида буни яна ҳам теранроқ англадик.

  • 27.01.2023
  • 176
kun.uz: “Яна 5 йилдан кейин тамоман чўкамиз” — шаҳарларимиз муаммолари ҳақида мутахассислар билан суҳбат

Бугун Ўзбекистонда шаҳарсозлик қай аҳволга келиб қолди? Kun.uz'нинг #Boricha подкастида шаҳарсоз Темурбек Аҳмедов, энергетика мутахассиси Сарвар Қурбонов, экофаол Нодира Олимова ва журналист Бобур Акмалов шаҳарсозликда нима қилиш ва нима қилмаслик кераклиги ҳақида, Тошкент шаҳри мисолида сўз юритади.

  • 27.01.2023
  • 163
uza.uz — Энергетика соҳасидаги муаммолар келгуси йил такрорланмаслигига кафолат борми? (+видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали Ўзбекистон фанлар академияси Энергетика муаммолари институти директори, техника фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Муродов иштирокида «Энергетика соҳасидаги муаммолар келгуси йил такрорланмаслигига кафолат борми?» мавзусида овозли чат бўлиб ўтди.

  • 26.01.2023
  • 179
>