ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда»

Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди (25.01.2023 йилдаги ПФ-14).

  • 25.01.2023
  • 167
Бобур Бекмуродов: «Энергетика вазирлиги "Йўл харитаси"нинг умумий мазмуни ҳақида жамоатчиликка хабар бериши лозим, деб ҳисоблаймиз»

— Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва "Газпром" ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича "Йўл харитаси"нинг имзолангани ижтимоий тармоқлар фаоллари ва жамоатчиликда саволларни уйғотди.

  • 25.01.2023
  • 134
Саволлар аниқ, унга мутасаддилар баҳонаси эмас, жавоби керак! — ogoh.uz

Қиш ўз номи билан қиш. Қишда ҳамиша совуқ бўлган, қор ёққан. Аммо ўзимизни Ўзбекистонда биринчи бор қиш бўлаётгандек тутяпмиз. Ҳаво ҳаророти тушиб кетишини билиб, дарҳол унга аномал совуқ деб ном ҳам бердик. Барча айбларни шу аномал совуққа ағдариб юбордик. Муаммони ҳал қилишни, уни келтириб чиқарган сабабларни топишни эмас, энг осон йўли – гуноҳни кимгадир ёки нимагадир тўнкашга шошамиз.

  • 25.01.2023
  • 148
ОАВ: «Кичик ГЭСлар энергия муаммосига ечим бўладими? Мутахассис билан суҳбат»

Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ оқибатида энергия таъминотида коллапс юз берди. Бутун мамлакат бўйлаб узилишлар кузатилди. Ҳолатни яхшилаш бўйича 19 январь куни президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказди. Президент йиғилишдан сўнг гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан ҳам танишган эди. Унда мамлакат бўйлаб кичик ГЭСларни қуриш ишлари бошлангани ва бу келгусида гидроэнергетика самарадорлигини бир неча бараварга ошириши таъкидланганди.

  • 24.01.2023
  • 147
ОАВ: «Атом электр станцияси қуришимиз шарт!»

Аномал совуқ шароитида Ўзбекистонда коммунал хизматлар ишида рўй берган инқироздан сўнг энергетика соҳасини такомиллаштириш, энергия олишнинг муқобил манбаларини топиш ва қўллаш яна мунозаралар мавзусига айланди.

  • 24.01.2023
  • 190
ОАВ: «Кун мавзуси: Чоралар кўриляпти, аммо натижа йўқ»

Электр таъминоти тизимидаги бундай узилишлар сабабларини ўрганиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг электр энергияси етказиб бериш, энергия тизимининг барқарорлигини сақлаш, шунингдек, электр таъминоти тизимидаги мувозанат ва хавфсизликни созлаш билан шуғулланувчи “Cалл-марказ”га қўнғироқ қилдик. Дастлаб қўнғироғимизни робот-оператор қабул қилган бўлса керак, у “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳақида ўзбек ва рус тилларида қисқача маълумот берди. Шундан сўнг робот, агар абонентларни электр энергияси билан таъминлаш бўйича таклиф, шикоят ёки аризалар бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Cалл-марказ”нинг 11-54 қисқа рақамига қўнғироқ қилишни маслаҳат берди.

  • 24.01.2023
  • 198
daryo.uz — “Қўқон печ олиб келдик, эшикни мато билан ёпдик, ижарага уй олиб, совуқдан жон сақладик”. Ўзбекистонлик журналист ва блогерлар аномал совуқда қандай жон сақлагани ҳақида

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда январь ойи бошида аномал совуқ ҳаво оқими кириб келди ва кунлар -20—25 даражагача совиди. Бу эса қиш мавсумига тайёр бўлмаган Ўзбекистонни, хусусан Тошкент шаҳри масъулларини ҳам довдиратиб қўйди. Хўш, аномал совуқ пайтида электр энергиядаги узилишлар ва табиий газ етишмовчилиги билан юзлашган ўзбекистонликлар совуқда қандай исинди? “Дарё” Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда яшовчи жамоатчилик фаоллари — журналист ва блогерлар билан суҳбатлашиб, аномал совуқ пайтида хонадонида қандай исингани билан қизиқди.

  • 24.01.2023
  • 162
kun.uz — Вазирлар Маҳкамаси қишга тайёргарликдаги камчиликлардан “тўғри хулоса чиқаради”

Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов ўтказган селекторда айтиб ўтилди. Ҳукумат электр тармоқларининг қувватини ошириш, газ инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича 2023 йилги мақсадларини белгилаб олди.

  • 23.01.2023
  • 269
kun.uz — 1991 йилдан олдин қурилган кўпқават уйларнинг фасадига базалт қоплаб чиқилади

Президент топшириғига асосан, бош вазир Абдулла Арипов раислигида қаттиқ совуқ шароитида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

  • 23.01.2023
  • 121
Энергетика вазирлиги ёш мутахассисларни танлаш дастури доирасида бир қатор олий таълим муассасалари битирувчи талабалари учун танлов эълон қилади

Олий таълим муассасалари битирувчиларини Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотларида стажировкасини ташкил этиш мақсадида ёш мутахассисларни танлаш дастури тасдиқланган.

  • 23.01.2023
  • 215
ОАВ: «Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари аҳолиси қаҳратонни қандай ўтказмоқда?»

Тошкентликлар пойтахтнинг сўнгги аёзли кунлардаги оғир аҳволи вилоятлар аҳолиси учун одатий экани ҳақида кўп эшитди. «Газета.uz» Ўзбекистон ҳудудлари аҳолиси билан суҳбатлашиб, бу йилги қиш аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилаётгани, газ, «свет» ва транспорт муаммолари ҳақида сўради.

  • 21.01.2023
  • 190
daryo.uz — Жанубий Корея Навоийда қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини амалга оширади

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Корея—Ўзбекистон бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон ва Навоий вилоят ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Элбек Ғаффоров ўртасида видеоалоқа воситасидаги музокаралари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

  • 18.01.2023
  • 191
ОАВ: «Ўзгаришсиз қолаётган муаммо: Об-ҳаво совиши билан узиладиган электр токи ва пасайиб кетадиган газ масаласи қачон ҳал этилади?»

Музлаб қолишига оз қолган беш кунлик болакай туширилган видеодан тортиб ижтимоий тармоқлар орқали “свет”сиз, газсиз қийналаётган, кўп қаватли бинолар олдида олов ёққан аҳоли, совуқдан қақшаётган ногиронлар, кексаларнинг мурожаатлари пойтахтимизнинг 2023 йил бошидаги ҳақиқий тасвирлари, десак тўғрироқ бўлади.

  • 17.01.2023
  • 201
daryo.uz — «Глобал энергетика инқирози тоза энергия ривожланишига туртки бўлди» — IEA

Дунё тарихда биринчи марта жиддий энергетика инқирозига дуч келди, аммо бу тоза энергия ривожланишига жиддий туртки берди. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ижрочи директори Фотиҳ Биролга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

  • 17.01.2023
  • 171
ОАВ: «Ахборот кодекси лойиҳаси ва Ўзбекистон медиаси»

Ўзбекистонда муҳокама учун Ахборот кодекси лойиҳаси эълон қилинди. Бундай кодекснинг қабул қилиниши мамлакат журналист ва блогерлари учун нимани англатади? Журналистлар ҳамжамиятининг ушбу ҳужжатга муносабати қандай?

  • 17.01.2023
  • 173
ОАВ: «Президент Тошкентда рухсатсиз қурилган объектлар сони ошиб кетганини танқид қилди»

Шавкат Мирзиёев 16 январь куни қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда Тошкентда рухсатсиз қурилган объектлар сони ошиб кетганини танқид қилди.

  • 16.01.2023
  • 145
OAB: «Фарғона вилоятида электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан вилоят ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.а.” МЧЖ раҳбари М.А. корхонанинг Учкўприк туманидаги ёрдамчи хўжалигида гўёки компьютер техникаларини таъмирлаш цехини ташкил этиб, амалда 179 дона ”Antminer” майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 794,7 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

  • 16.01.2023
  • 111
MINENERGY.UZ — Навоий вилоятидаги шамол электр станцияси Марказий Осиёда йилнинг энг яхши битими деб топилди

Бирлашган Араб Амирликлари Masdar компаниясининг Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси PFI Awards томонидан Марказий Осиёда йилнинг энг яхши битими деб топилди.

  • 10.01.2023
  • 182
Қаттиқ совуқда кўчада қандай исиниш мумкин?

Қишнинг аёзли кунларида музлаб қолмаслик ва зиён кўрмаслик бўйича тавсияларимизни беришда давом этамиз. Агар кўчага чиқишингизга тўғри келса, ушбуларни унутманг: ҳавога қараб кийиниш, бош кийимсиз юрмаслик, қулай оёқ кийимда бўлиш, албатта овқатланиб олиш, ўзингиз билан термосда иссиқ чой олиб юриш. Яна баъзи тавсиялар билан #инфографикада танишасиз.

  • 10.01.2023
  • 182
MINENERGY.UZ — Энергетика вазирлиги Матбуот штаби ис газидан заҳарланиш ва газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантиради

Ҳурматли ватандошлар, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраймиз:

  • 09.01.2023
  • 149
>