
✅ Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Андижон МЭТ” филиали томонидан 110/6 кВ кучланишли «№4» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу Фармонга мувофиқ, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.

Электр ва газ учун компенсация: энг кўп берилаётган 6 саволга жавоб! Ижтимоий тармоқларда турли саволлар билан мурожаат қилган фуқаролар учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари изоҳ берди.

2025 йил 14 июль, соат 10:30 да Республикамиздаги "Тахиатош иссиқлик электр станцияси"нинг 1-сонли буғ-газ қурилмасида авариявий ҳолат юзага келган.

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Навоий насосли» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режага асосан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясининг ЛСП 110 кВ ячейкасидаги ЛТБ-145 русумли элегаз ўчиргичи ва ЛВБ-110 кВ ток трансформатори жорий таъмирлашга чиқарилган.

Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар! Ахборот хизмати «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш давлат дастури юзасидан ишлаб чиқилган медиа-режа ижросига оид ҳисоботини эълон қилмоқда. Бу орқали биз мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига мувофиқ равишда Акциядорлик жамияти фаолиятига назар соламиз.

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида “Электроэнергетика соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқарув тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориш, меҳнат шароитини яхшилаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бозатау тумани. 14 июлдан 18 июлгача 110/35/10 кВ кучланишли «Бозатау» подстанциядаги Т-1-110 кВ куч трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани. 14 июлдан 18 июлгача 110/35/6 кВ кучланишли «Бек-жап» подстанциядаги Т-2-110 кВ куч трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани. 17 июлдан 18 июлгача 110/35/6 кВ кучланишли «Хўжайли-1» подстанциядаги ВЛ-КС-5-2-35 кВ мойли ўчиргичида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/10 кВ кучланишли «Бекчан» подстанциясида навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани. 14 июлдан 18 июлгача 110/35/10 кВ кучланишли «Бийбазар» подстанциядаги Т-1-110 кВ куч трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Аввал хабар берганимиздек 2025 йил 9 июль куни 110/35/10 кВ кучланишли «ЧОРВАДОР» подстанциясида 10 кВли В-Т2-10 кВ ўчиргичида аниқланган носозлик ҳозирда тўлиқ бартараф этилди.

Аввал хабар берганимиздек, "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «ЧОРВАДОР» подстанциясида 10 кВли В-Т2-10 кВ ўчиргичида аниқланган носозлик сабабли Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилимоқда.

⚡️ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «ЧОРВАДОР» подстанциясида 10 кВли В-Т2-10 кВ ўчиргичида аниқланган носозлик сабабли Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.

110/35/6 кВли «Урганч» подстанциясида жойлашган В-Т-2-35 кВ ўчиргичида режали мукаммал таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ балансидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ балансига қабул қилинган “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/6 кВ кучланишли «Шербулоқ» подстанциясида Филиал бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режа ҳамда 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Гулбоғ» подстанциясида трансформатор юкламасининг кескин ортиши натижасида 1600 кВа трансформатор ўрнига 2500 кВа трансформатор ўрнатилиши муносабати билан