
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/10 кВ кучланишли «Автозавод» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

МАВЗУ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси

Бугун соат 05;38 да Қашқадарё вилоятидаги «Муборак» подстанциясидан чиқувчи Л-Қоровулбозор электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчган эди. Тармоқ EUHT SANEG корхонаси тассаруфида. Натижада 35 кВ кучланишли «Зарбулоқ» подстанцияси кучланишсиз қолганди.

► O‘ZB https://www.uzbekistonmet.uz/oz/gallery/video ► РУ https://www.uzbekistonmet.uz/ru/gallery/video ► ENG https://www.uzbekistonmet.uz/en/gallery/video

Электр таъминоти тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида барча подстанцияларда тунги кўриклар ҳамда тепловизор ёрдамида назорат ишлари олиб борилмоқда.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандис опринбосари ҳамда подстанциялар хизмати навбатчилари томонидан Давлатобод туманидаги 110/6 кВ кучланишли «Мустақиллик» подстанциясида тунги назорат кўригидан ўтказилди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/6 кВ кучланишли «Шарқ» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли «Тўрақўрғон» подстанциясида режалаштирилган профилактика ишлари муваффақиятли якунланди.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларида 24/7 режимида иш ташкил этилган бўлиб...

2026 йил 7 январь куни тунги соатларда «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали...

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларида 24/7 режимида иш ташкил этилган бўлиб...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-370-сонли Қонунининг 75-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида, акциядорлик жамиятининг 2025 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа» лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда амалда тадбиқ этилмоқда.

2025 йил 4-чорак давомида ўтказилган ҳисобот (ҳайъат) йиғилишлари, шу жумладан ишчи тартибдаги ҳафталик, ойлик ва чораклик ҳисобот йиғилишлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Рақамлаштириш бошқармаси томонидан видеоёзув шаклида ёзиб олиниб, Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси томонидан баёнлаштирилади ҳамда ижрога йўналтирилади.

Акциядорлик жамиятига тегишли бўлган хизмат кўрсатиш бинолари ва бошқа кўчмас мулк объектлари (миқдори, жойлашган жойи, давлат кадастр рақами, балансга киритилган сана, қиймати, қайта баҳоланган қиймати ва сақлаш харажатлари) оммавий эълон қилинади.

Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган

Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида тузилган харид комиссияларининг таркиби, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатларни бериш тўғрисидаги маълумотлар (харид комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, харид комиссияси аъзолари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими) эълон қилинди.

Давлат харидларини амалга ошириш тартибини белгиловчи ички идоравий ҳужжат, шунингдек, давлат харидлари масалалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш комиссияси аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, харид комиссияси аъзолари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими) эълон қилинди.

Анъанага кўра, акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати ва Комплаенс хизмати ҳар йили шаффофликни таъминлаш соҳасида ўз фаолияти кўламини такомиллаштириш ёки кенгайтириш бўйича камида 3 та таклиф ишлаб чиқади ва жамоатчиликка эълон қилади.

Давлат идора ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳар йил якуни бўйича ўз тасарруфидаги таркибий тармоқлар, муассаса, корхона ва ташкилотлар ҳамда қуйи органларда очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиб, якуний ҳисоботлар очиқ эълон қилиб бориш анънаси мавжуд.