Тендерлар
Диққат! Тендер танлови учун эълон!
  • 07.12.2023
  • 90

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида молиялаштирилаётган “Саримой - Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида тендер танлови учун таклифлар қабул қилинмоқда. Барча қизиқиш билдирган ташкилотлар иштирок этиши мумкин бўлади. Қуйида батафсил маълумотлар келтирилмоқда:

 

Лойиҳа номи:

Саримай-Жонкелди Ҳаво линияси

EТТБ  лойиҳаси идентификатори:

52874

Мамлакат :

Ўзбекистон

Буюртмачи:

Ўзбекистон Республикаси Қарз олувчи бўлиб, лойиҳа субъекти “Ўзбекистон миллий электр тармоғи” АЖ ҳисобланади

ЭЕПП ИД:

25100401

 

 

Харидлар фаолияти тавсифи:

Узунлиги 127 км бўлган 500 кВли “Саримой” (Хоразм вилояти) - Жонкелди (Бухоро вилояти) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш ва 500 кВ “Бош СҲЕС”нинг янги ОТҚ 500 кВ “Навоий-Мурунтов” электр узатиш тармоғи билан боғлайдиган 10 км бўлган кириш-чиқиш тармоғини қуриш”.

Харид қилиш Тури:

Қурилиш монтаж ишлари

Харид қилиш Усули :

Бир босқичли ўчиқ тендер

Бизнес Сектор :

Энергия Евроосиё

Хабарнома Тури :

Таклифлар учун сўров

Нашр санаси :

07.12.2023 10:00

Эълон қилиниш санаси:

07.12.2023 10:00

Эълон ёпилиш санаси:

22.01.2024 10:00 Лондон вақти билан (Тошкент вақти билан 15:00)

 

 

 

Танлов савдоларига таклиф (бир босқичли усул)

1. Молиялаштириш тўғрисида маълумот

Буюртмачи - Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан ажратилган кредит/грант маблағларининг бир қисми шартнома шартларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни кўзда тутади.

Молиялаштириш бўйича қўшимча маълумотлар:

ЕТТБ маблағларидан Саримой (Хоразм) ва Жонкелди (Бухоро) электр узатиш линиясини модернизация қилиш (52874-сонли иденфикация рақами) бўйича якуний шартномани молиялаштириш учун фойдаланилади. Буюртмачи кредит келишувларида белгиланган солиқ имтиёзларидан озод бўлишга ҳақли.

2. Харид фаолияти тўғрисида маълумот

Келишувлар ЕТТБнинг харид қилиш сиёсати ва қоидалари билан тартибга солинади ва ҳар қандай мамлакатдан қатнашаётган иштирокчилар учун харид ҳужжатлари очиқ бўлади, агарда назарда тутилмаган бошқа талаблар инобатга олинмаган бўлса.

Келишув тури ва харид усули юқорида келтириб ўтилган. Харид қилиш фаолиятининг тўлиқ тавсифи ҳужжатларда ва ЕТТБнинг электрон харидлари порталида (ECEPP) мавжуд.

Ҳужжатлар батафсил техник ва молиявий талаблар, лотлар тўғрисидаги маълумотлар, кутилаётган натижа, мувофиқлик ва малака талаблари, шартноманинг бошланиш санаси, шартноманинг режалаштирилган давомийлиги, жавоб ҳаракатлари муносабатларига ҳар қандай талаблар ва бошқа керакли маълумотларни ўз ичига олади.

Ушбу тендер харидлари ЕТТБ мижозларнинг электрон харидлари портали (ECEPP) ёрдамида амалга оширилади. Потенциал иштирокчилар харидлар порталига қуйидаги ҳавола ёки “Кириш имкониятлари” тугмачасини босиш орқали киришлари мумкин. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар тизимга киришлари ва тендер ҳужжатлари билан танишишлари мумкин, рўйхатдан ўтмаган қатнашчилар эса қисқа рўйхатдан ўтгандан сўнг қуйидаги ҳаволага киришлари мумкин:

https://ecepp.ebrd.com

4. Буюртмачи манзили

Буюртмачи манзили фақат маълумот учун қизиқиш билдирганларни рўйхатдан ўтказиш учун мавжуд ҳаволалар ёрдамида ҳужжатларга киринг. Иштирокчилар Буюртмачи билан мулоқот қилиш учун ECEPP порталининг хабарлар марказидан фойдаланишлари талаб этилади.

Лойиҳа раҳбари Шухрат Бадалов

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй

100084, Тел. +99871-236-66-46

Электрон почта: piu.sarimay.djankeldy@gmail.com

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>