Эълонлар
ХАЛҚАРО ТЕНДЕР ТАНЛОВИ АМАЛДАГИ ҚОНУНЧИЛИК ТАЛАБЛАРИ ВА ХАЛҚАРО МЕЪЁРЛАРГА МУВОФИҚ ЎТКАЗИЛГАН
  • 02.10.2020
  • 929

   «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳаси юзасидан ўтказилган тендер савдолари натижалари ҳақида маълумот

   Айни пайтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16-сентябрдаги «Жаҳон банки иштирокида «Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3284-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон энергетика соҳасининг магистрал электр тармоқлари ҳамда подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвестицион лойиҳалари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

   Ҳуқуқий асос: https://lex.uz/

   Лойиҳа доирасида реле ҳимояси ва алоқа ускуналарини харид қилиш бўйича халқаро тендер танлови (MUTS/ICB 2016-4) халқаро тендер савдолари шартларига асосан Жаҳон банки томонидан белгилаб берилган тартибга мувофиқ амалга оширилган.

   Жумладан:

   Тендер ҳужжатлари ҳамда баҳолаш мезонлари Жаҳон банки томонидан тасдиқланган.

   Шу билан бирга, тендер савдоларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сонли «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, харидлар тартиб-таомилларига риоя этилишини таъминлаш, харидлар қатнашчиларининг таклифларини тартибга солиш ва холис баҳолашда белгиланган мезонларга мувофиқ, лойиҳа ташаббускор раҳбари лойиҳа офиси раҳбари билан келишилган ҳолда, харид тартиб-таомилларини амалга оширувчи доимий ишчи органи ҳисобланаётган ҳамда аъзолар сони тоқ сондан иборат (камида 7 нафар) бўлиши ҳақидаги талаблари инобатга олиниб ўтказилган реле ҳимояси ва алоқа ускуналарини харид қилиш бўйича халқаро тендер танлови (MUTS/ICB 2016-4) Харид комиссияси тасдиқланган.

   Ҳуқуқий асос: https://lex.uz/

   Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Харид комиссияси томонидан ушбу тендер савдоларда келиб тушган таклифларни тартибга солиш ва холис баҳолаш учун махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унинг иш фаолияти тегишли тартибда тасдиқланган.

   Шунингдек, мазкур халқаро тендер савдоларнинг бажарилиш тартиби ва жараёни Жаҳон банки билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

   Ишчи гуруҳ томонидан тузилган якуний баҳолаш хулосасини харид комиссияси томонидан тасдиқланган ва ўрнатилган тартибда Жаҳон банкига тақдим этилган.

   Жаҳон банкининг (штаб қароргоҳи, Вашингтон) томонидан ҳар томонлама баҳолаш хулосалари мукаммал ўрганилиб, ўрганиш хулосаларига шартнома имзолашга рухсат берилди.

   Тендер ғолиби, мавжуд тартибга мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди:

   uzbekistonmet.uz:

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Рус.: http://uzbekistonmet.uz/ru/

   Eng.: http://uzbekistonmet.uz/en/

   Уйғун Иргашев, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи раҳбари

 

 

     Раддия хатига асосан kun.uz да эълон қилинган хабар тўлдирилди

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтида жорий йил 25 сентябрь санасида эълон қилинган «Реле ҳимояси ва алоқа ускуналарини сотиб олиш бўйича халқаро тендер танлови натижалари, 4-сонли Пакет (2-сонли Лот)» номли эълонга ҳавола кўрсатиб, нашр этилган ««Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» магистрал тармоқлар нимстанциялари бўйича халқаро тендер натижаларини эълон қилди» номли хабар сайт муштарийлари ва кенг жамоатчиликка ноаниқ ва мавҳум бўлиб қолган боис ушбу маълумот-хабар мазкур раддия хатига мувофиқ изоҳли тўлдирилиши сўралиб, kun.uz таҳририятига мурожаат этилди. Акциядорлик жамиятининг расмий мурожаати kun.uz таҳририяти томонидан инобатга олиниб, «...ва уларнинг таклифлари мавжуд шартлардаги техник талабларига тўлиқ жавоб бермагани (мувофиқ эмас деб топилгани) боис нарх таклифи тегишли тартибда рад этилган» жумла билан тўлдирилиб тузатилди.

 

  Манба: https://kun.uz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>