2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти тасарруфидаги энергетика объектларида мавсумий ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
  • 08.04.2025
  • 143

Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан электр узатиш тармоқларини назорат кўригидан ўтказилиб, кўрик тадбирида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги энергетика объектларида мавсумий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларда ҳар баҳор  ва куз фаслида амалга ошириладиган мавсумий ободончилик ишлари акс этган.

Бундан ташқари, юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг таянч устунларига линияларнинг техник-муҳандислик (диспетчерлик қайднома) номлари қайта ёзилиб, металл конструкцияли таянч устунларига коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари бажарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти магистрал электр тармоқлари ва 220–500 кВ кучланишли подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка) ҳамда давлатлараро транзитни амалга оширади. Шунингдек, Акциядорлик жамияти йиллик иш режаси ва инвестицион лойиҳалар асосида магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишларини бажаради.

Веб-саҳифа ♦ Facebook ♦ Instagram 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати