2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 21.04.2025
  • 31

❗️"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:
    
1️⃣ Электр узатиш линиялари хизматига, электр узатиш ҳаво линияларини таъмирлаш бўйича электромонтёри лавозими, 2 нафар;
                                                                              
2️⃣ Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандис лавозими, 5 нафар.

❗️ Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:  Муҳандис лавозимига олий маълумотга эга бўлиши шарт. Электромонтёр лавозимига олий ёки ўрта-махсус маълумотли, мутахассислик бўйича дипломга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).

❗️Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандис лавозимига талаблар: Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда бино-иншоотлар учун хўжалик эҳтиёжи ва 35–500 кВ кучланишли подстанциялардаги ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши, шу билан бирга, ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини мукаммал билиши; Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим; Магистрал электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ва узатилиши бўйича ҳисоботларни тўғри шакллантириш тажриба-кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.

Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 35–110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.                    

☎️  Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91; +998-74-228-40-59.

Электрон почта: andijon@uzbekistonmet.uz

❇️ МАНЗИЛ: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.

Мўлжал: «Акмал-фарм» ишлаб чиқариш базаси.

⇒  Онлайн резюме

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

‖  FacebookИнстаграмYouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati