⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига харидлар бўйича мутахассис.
Таълим: Олий маълумот: иқтисод, менежмент, энергетика, молия ёки халқаро муносабатлар йўналишларидан бири;
Кўникмалар: Инвестицион лойиҳалар, давлат харидлари ёки энергетикани ривожлантириш билан боғлиқ йўналишларда қўшимча курслар ёки сертификатлар бўлса, суҳбатда устунлик бериши мумкин.
❗️ТАЛАБЛАР: Давлат ва халқаро тендер жараёнларини чуқур билиш; Инвестицион лойиҳаларга хизмат қилувчи харидларни ташкил этиш: техник топшириқлар, тендер ҳужжатлари, техник экспертиза асосида танлов ўтказиш; Халқаро молиялаштириш институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки) билан ишлаш тажрибаси; Шартномаларни таҳлил қилиш ва музокара юритиш малакаси.
Амалий кўникмалар: Бозор таҳлили, нархларни мониторинг қилиш, техник ва тижорат таклифларни солиштириш; Энергетик лойиҳалар учун консалтинг хизматлари, техник экспертиза, аудит харидларини амалга ошириш; Лойиҳа муддатлари, харажатлар ва сифатни назорат қилишда иштирок этиш.
Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint (мукаммал даражада) дастурларини билиш; ERP ёки харидларни автоматлаштириш тизимлари билиш; Харид жараёнлари мониторинги учун махсус тизимлар (масалан, E-xarid, tenders.uzex.uz каби) билан ишлаш тажрибаси.
Чет тиллари: Инглиз тилини яхши даражада билиш: халқаро инвесторлар билан ишлаш, ҳужжат тайёрлаш ва хорижий таъминотчилар билан мулоқот учун зарур; Рус тилини билиши зарур.
Тажриба: Камида 2–5 йил инвестицион лойиҳалар, энергетика ёки давлат харидлари соҳасида ишлаганлик; Халқаро донорлар билан ишлаш ёки лойиҳа бошқарувида қатнашган бўлиш суҳбат давомида катта устунлик бериши мумкин.
Мурожаат учун: 71-236-66-15
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati