2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 22.04.2025
  • 18

❗️"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади: 

▶️  Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандис лавозими, жами 6 нафар.

1️⃣  Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи туманлари) муҳандиси лавозими, 1 нафар;

2️⃣  Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Қамаши, Яккабоғ, Кўкдала туманлари) муҳандиси лавозими, 1 нафар;

3️⃣  Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Ғузор, Деҳқонобод туманлари) муҳандиси лавозими, 1 нафар;

4️⃣  Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Нишон, Касби, Миришкор туманлари) муҳандиси лавозими, 1 нафар;

5️⃣  Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Косон, Муборак, Қарши туманлари) муҳандиси лавозими, 1 нафар;

6️⃣  Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи  (Туркманистон Республикаси, Чоржоу вилояти, Дўстлук туманида жойлашган «НС-1», «НС-2», «НС-3», «НС-4», «НС-5», «НС-6» номли 35–110–220  кВ кучланишли подстанциялари) муҳандиси лавозими, 1 нафар.

✅ Номзодларнинг доимий яшаш манзили юқорида кўрсатилган иш жойи манзилларига яқин бўлиш мақсадга мувофиқ. Суҳбат ўтказиш куни ва манзили ҳақида расмий веб-сайт саҳифаларида эълон берилади.

✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).

❗️Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандис лавозимига талаблар: Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда бино-иншоотлар учун хўжалик эҳтиёжи ва 35–500 кВ кучланишли подстанциялардаги ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши, шу билан бирга, ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини мукаммал билиши; Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим; Магистрал электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ва узатилиши бўйича ҳисоботларни тўғри шакллантириш тажриба-кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.

Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 35–110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.                    

Мурожаат учун телефон: +998 (75) 230-42-16.

Элекртон почта: qashqadaryomet@umail.uz 

qashqadaryo@uzbekistonmet.uz 

❇️  МАНЗИЛ: Қарши шаҳри, Хонабод кўчаси 1-уй, «Қашқадарё МЭТ» филиали биноси.

Мўлжал: 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанцияси рўпарасида.

Онлайн резюме 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари»  рукнида

❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati