2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
“Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:
  • 23.04.2025
  • 12

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:

▶️ Электр энергия оқимларини ҳисоблаш бўлимига муҳандис лавозими, жами 4 нафар.

✅ Номзодларнинг доимий яшаш манзили иш жойи манзилига яқин бўлиш мақсадга мувофиқ. Суҳбат ўтказиш куни ва манзили ҳақида расмий веб-сайт саҳифаларида  эълон берилади.

✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).

❗️Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандис лавозимига талаблар:

♦ Олий маълумотли (электр энергетика соҳасида);
♦ Электр энергиясининг технологик сарфларини ҳисоблаш методларини билиши ва ҳисоблаш кўникмаларга эга бўлиши;
♦ “Назарий электротехник”, “Электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш” ҳамда “Электр тизимлари ва тармоқлари” фан дастурлари бўйича назарий билимларга эга бўлиши;
♦ Microsoft Excel редакторида жадваллар билан ишлаш ва унинг функцияларидан фойдаланишни мукаммал эгаллаган бўлиши;
♦ Ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини мукаммал билиши;
♦ Хўжалик эҳтиёжи ва подстанцияларнинг ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши;
♦ Магистраль электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ва узатилиши бўйича ҳисоботларни тўғри шакллантириш тажриба-кўникмасига эга бўлиши;
♦ Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.

Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис ўзига бириктирилган объектларда 35–110–220 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялар орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларнинг тўғри шакллантирилишини, технологик сарфни ҳисоблаб, электр энергияси оқимларини таҳлил қилиш ва нобаланс аниқланган тақдирда объектларга чиқиб ўрганиш, нобаланс юзага келган нуқталарни аниқлаш ва бартараф қилиш чораларини кўрилишини таъминлайди.

☎️ Мурожаат учун телефон: +998 (62) 224-18-85.

Электрон почта:  shgmet@umail.uz

xorazm@uzbekistonmet.uz

❇️ МАНЗИЛ: Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси 36/1-уй, «Хоразм МЭТ» филиали биноси.

Онлайн резюме 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари»  рукнида

❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

‖  FacebookИнстаграмYouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati