2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 25.04.2025
  • 7

⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига Бош мутахассис (молиявий масалалар бўйича) лавозими.

Таълим:  Иқтисодиёт, молия, менежмент ёки унга яқин йўналишларда олий маълумот (бакалавр + магистратура даражаси мақсадга мувофиқ);

Кўникмалар: Инвестицион лойиҳалар, давлат харидлари ёки энергетикани ривожлантириш билан боғлиқ йўналишларда қўшимча курслар ёки сертификатлар бўлса, суҳбатда  устунлик бериши мумкин.

❗️ТАЛАБЛАР: Халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, ОТБ ёки ЕТТБ) томонидан молиялаштирилган лойиҳаларда тажрибага эга болиши; Макро ва микроиқтисодий таҳлилни чуқур билиши; Буджетлаштириш, бизнес-режалаштириш, инвестицион лойиҳаларни баҳолаш услубларини билиши; Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (MSFO / IFRS) ҳақида тушунча; Солиқ, божхона, меҳнат ва молиявий қонунчиликни билиш; Статистика, иқтисодий прогнозлаш, риск таҳлили ва моделлаштириш кўникмалари; Иқтисодий дастурлар билан ишлаш: 1C, Excel (advanced), Power BI, ERP тизимлари, ва бошқалар.

Амалий кўникмалар: Таҳлилий фикрлаш ва тизимли ёндашув; Стратегик қарорлар қабул қилиш қобилияти; Масъулиятлилик ва хатоларсиз ишлашга интилиш; Жамоада ишлаш ва раҳбарлик қобилияти; Ахборотни тез таҳлил қилиш ва натижалардан тўғри хулоса чиқариш.

Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint (мукаммал даражада) дастурларини билиш.

Чет тиллари: Озбек, рус ва инглиз тилини яхши даражада билиши зарур.

Тажриба: Соҳа бўйича камида 5–7 йиллик иш тажрибаси, шундан камида 2–3 йили раҳбарлик ёки юқори малакали мутахассис сифатида.

Мурожаат учун: 71-236-66-15

Онлайн резюме 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари»  рукнида

❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

‖  FacebookИнстаграмYouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati