2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 29.04.2025
  • 79

⚡️ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:

▶️  Электр энергиясини узатиш бўйича директор ўринбосари лавозими.

❗️ТАЛАБЛАР:

     ♦ Олий маълумотли (электр энергетика соҳасида);

     ♦ Энергетика тизимидаги қонун ва қонуности ҳужжатларни билиши;

     ♦ Энергия оқимларини таҳлил қилиш ҳамда электр тармоқлари ва подстанциядаги ҳисоб-китоблар балансини шакллантиришни билиши;

     ♦ Ўлчов мажмуасидаги электр ускуналарни ишлаш принципи ва уларга қўйиладиган талабларни билиши;

     ♦ “Назарий электротехник”, “Электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш” ҳамда “Электр тизимлари ва тармоқлари” фан дастурлари бўйича назарий ҳамда амалий билимларга эга бўлиши;

     ♦ Microsoft Excel электрон дастурида жадваллар билан ишлаш ва унинг функцияларидан фойдаланишни мукаммал эгаллаган бўлиши;

     ♦ АСКУЭ, АИИСКУ тизимини ишлаши бўйича тушунчага эга бўлиши;

     ♦ Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билиши лозим.

Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint дастурларини мукаммал даражада билиши зарур.

Чет тиллари: Давлат (ўзбек) тили ва рус тилини билиши зарур.

Меҳнат тажрибаси: Соҳа бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси, шундан камида 2–3 йили раҳбарлик ёки юқори малакали мутахассис сифатида ишлаган бўлиши лозим.

⚡️  Номзодлар қуйидаги электрон почта ёки телефон орқали Магистрал электр тармоқлари филиалларига мурожаат қилишлари мумкин:

1️⃣  «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали

     andijon@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-74-224-49-91.

2️⃣  «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали

     jizzax@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-72-224-56-46.

3️⃣  «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

     namangan@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-69-226-01-39.

4️⃣  «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали

     navoiy@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-78-770-21-22.

5️⃣  «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали

     qashqadaryo@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-75-230-42-16.

6️⃣  «Қорақалпоғстон магистрал электр тармоқлари» филиали

     qoraqalpoq@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-61-223-93-56.

7️⃣  «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали

     samarqand@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-66-233-30-24.

8️⃣  «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали

     surxondaryo@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-76-224-03-28.

9️⃣  «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали

     toshkent@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-71-207-18-56.

1️⃣0️⃣  «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали

     xorazm@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-62-224-18-85.

1️⃣1️⃣ «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали

     sirdaryo@uzbekistonmet.uz  ☎️ +998-67-226-55-29.

❗️ Суҳбат ўтказиш санаси Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади.

Номзодлар билан суҳбат ўтказиш жойи — Магистрал электр тармоқлари филиалларининг маъмурий биноси.

Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Кадрлар бўлими томонидан баёнлаштирилади. Магистрал электр тармоқлари филиалларида ўтадиган суҳбат жараёнида видеоконференс-алоқа орқали  Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Акциядорлик жамияти раҳбариятидан вакиллар) иштирок этади.

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар. 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati