2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Очиқлик бўйича онлайн сўровнома
Акциядорлик жамияти фаолиятида аҳолини қизиқтирган масалалар юзасидан онлайн сўровнома
  • 13.01.2025
  • 4

Акциядорлик жамияти фаолиятида аҳолини қизиқтирган масалалар, шу жумладан очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан онлайн сўровнома ўтказиб бориш (ҳар ярим йилда бир маротаба) масаласи ҳозирда техник такомиллаштириш босқичида. Қолаверса, Акциядорлик жамияти ўз фаолияти йўналишига мувофиқ истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормаслиги (хизмат кўрсатмаслиги, шартномалар имзоламаслиги) учун, ўтказилаётган сўровнома савол-жавобларида турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколати доирасидаги масалалар билан чалкашлик юзага келмоқда.

Айни пайтда расмий веб-сайт саҳифаларида онлайн сўровнома ўтказиш техник имконияти мавжуд бўлмагани туфайли веб-сайт бош саҳифасига "Онлайн маслаҳатчи" рукни бириктирилган бўлиб, мазкур электрон дастур орқали сайт обуначиларининг саволларига онлайн режими тарзда жавоб бериб борилади. Бундан ташқари, сайтнинг "Бўш иш" рукнига "Онлайн резюме" рукни киритилган бўлиб, Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бўш иш ўринларига ишга киришни истаган номзодларнинг резюме-маълумотномаларини қабул қилади.

Шунингдек, расмий телеграм месенжери орқали Акциядорлик жамияти фаолиятида аҳолини қизиқтирган масалалар, шу жумладан очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан онлайн сўровнома ўтказиб бориш анъанаси мавжуд бўлиб, натижалари расмий веб-сайт саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati