Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида электр энергиясини узатиш (транспортировка) жараёни барқарорлигини таъминлашга масъул навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқларида режага мувофиқ назорат кўриклари ҳамда жорий таъмирлаш ишлари ўтказилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали Тармоқлар хизмати мутахассисларининг магистрал электр тармоқларида ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Юқори кучланишли электр тармоқлари назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда. Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттириб, шикастланган тармоқ элементлари — изоляторларни янгиларига алмаштиришмоқда.
⚡️ Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, қушлар қўнишига қарши мосламалар ҳолати таъмирланиб, янги мосламалар ўрнатилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati