2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! «Қорақалпоғистон МЭТ» филиалида номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтади!
  • 20.05.2025
  • 42

2025 йил 23 май (жума) куни соат 11:00да «Қорақалпоғистон МЭТ» филиали қуйидаги бўши иш ўрнига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️  «Қорақалпоғистон МЭТ» филиали Электр энергияси оқимларини ҳисоблаш бўлимига муҳандис, 6 нафар.

❗️ТАЛАБЛАР:

♦  Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши;

♦  Электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда бино-иншоотлар учун хўжалик эҳтиёжи ва 35–500 кВ кучланишли подстанциялардаги ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши;

♦  Microsoft Excel редакторида жадваллар билан ишлаш ва унинг функцияларидан фойдаланишни билиши лозим;

♦  Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.

Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint – билиши зарур;

Чет тиллари: Давлат (ўзбек) тили ва рус тилини билиши зарур.

Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 35–110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.

☎️  Мурожаат учун телефон: «Қорақалпоғстон магистрал электр тармоқлари» филиали бўйича +998-61-223-93-56.

❇️ МАНЗИЛ: Нукус шаҳри, Тўрткўл кўчаси, 36-уй «Қорақалпоғистон МЭТ» филиали биноси.

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

‖  FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati