Бугун, 2025 йил 22 май куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг хабар беришича, Остона шҳаҳрида Қозоғистоннинг «KEGOC» электр энергетика компанияси мезбонлик қилаётган Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 43-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.
Халқаро тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонаси, «Ўзэнергосотиш» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда мутахассислари, шу билан бирга, Тожикистоннинг “Барки Точик” энергетика компанияси, Қирғизистондан “Қирғизистон магистраль электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда ходимлари, бундан ташқари, бош офиси Тошкентда жойлашган «Энергия» мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази мутахассислари иштирок этишмоқда. Россия Федерацияси вакиллари эса кузатувчи сифатида қатнашмоқда.
Маълумот ўрнида: Марказий Осиё энергетика тизимларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланишни таъминлаш, энергетика соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномаларни амалга ошириш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади.
Халқаро тадбирда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг (блек-аут) олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш, шунингдек, 2025 йил вегетация даврида сув ресурсларини гидроиншоотлар орқали оқилона бошқариш, яъни минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, минтақада барпо этилаётган янги энергия станциялари, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика умумтизимига интеграция қилиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашинилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 45-йиғилишида 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда бошқа муҳим масалалар ишчи тартибда муҳокама этилган.
Маълумот ўрнида Марказий Осиё электр энергетикани мувофиқлаштирувчи кенгашининг 41-йиғилиши 2024 йилда Тошкентда бўлиб ўтган эди.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6558
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/6558
https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/6558
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/36962
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати