2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.104.0: Электр энергия истеъмоли юқори даражага чиқиши кутилаётган ёз мавсумида энергия самарадорлигига эришишга оид тавсиялар
  • 29.05.2025
  • 28

«Ёшлар» радиоканалининг FM.104 тўлқинлари, "Оқшомга қадар" дастурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сон қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, электр энергия истеъмоли ёқори даражага чиқиш кутилаётган ёз мавсумида энергия самарадорлигига эришиш учун тавсиялар берилди. Жонли радиомулоқотда бир қарашда жуда майда, аммо ўта муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди.

⚡️ Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов телефон алоқаси орқали ўз тавсиялари баён этди.

Дастур давомида энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалаларига оид мулоҳазалар баён этилди.

Дастур давомида истеъмолчиларга ёнғин хавфсизлигига оид айрим тавсиялар бериб ўтилди.

Радиобошловчи Дилафрўз Юсупова.

Дастурни Умидахон Ҳасанова тайёрлади. 

Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!

▶️  Батафсил

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati