⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Мутахассислари томонидан назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л-Фотон линиясида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли таянч устунларини мустаҳкамлаш ва шикастланган тармоқ элементларини алмаштиш амалиётлари билан банд.
⚡️ Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, қушлар қўнишига қарши мосламалар ҳолати таъмирланиб, янги мосламалар ўрнатилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Шу билан бирга, юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажарилмоқда.
⇒ Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati