⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 110-220 ва 500 кВ кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Эътиборингизга хавола этилаётган суратларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг юқори кучланишли подстанцияларда назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Мисол учун, 220 кВ кучланишли «Хакан» подстанциясининг 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси ва ундан чиқувчи линияларда жорий таъмир ва синов ишлари бажарилди.
Маълумот ўрнида: Масъул ходимларлар томонидан ўтказилган назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!