2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Жиззах» подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 19.06.2025
  • 33

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

⚡️ Мисол учун, «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Жиззах» подстанцияси  таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан назорат кўригида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан амалга оширилаётган техник хизмат ва таъмирлаш жараёнлари акс эттирилган.

Жумладан, мутахассислар трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ҳамда бошқа ҳимоя тизими ва техник-муҳандислик меъёрий кўрсаткичларини доимий назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг 

⇒  t.me/JizzaxMET_Axborot