⚡️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:
1️⃣ Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Яккабоғ, Қамаши туманлари) муҳандиси лавозими, 1 нафар;
2️⃣ Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Чироқчи, Кўкдала туманлари) муҳандиси лавозими, 1 нафар;
3️⃣ Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳи (Қарши шаҳри, Қарши тумани) муҳандиси лавозими, 3 нафар.
❗️Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандис лавозимига талаблар: Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандиси электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда бино-иншоотлар учун хўжалик эҳтиёжи ва 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанциялардаги ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши, шу билан бирга, ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини мукаммал билиши; Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим; Магистрал электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ва узатилиши бўйича ҳисоботларни тўғри шакллантириш тажриба-кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
♦ Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 35–110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.
♦ Электр энергия оқимларини ҳисоблаш гуруҳига муҳандиси қуйидагиларни билиши керак:
⚡️ Номзодлар қуйидаги электрон почта ёки телефон рақами орқали Магистрал электр тармоқлари филиалларига мурожаат қилишлари мумкин:
Электрон почта: qashqadaryo@uzbekistonmet.uz
Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонобод шоҳ кўчаси, мўлжал 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанцияси.
Мўлжал: 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанцияси рўпарасида
☎️ Телефон: +998 (75) 230-42-12.
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!