Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мисол учун, Хоразм вилояти ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли Л-1-Х-2 ва Л-С-Х-1 электр тармоқларида, хусусан 6- ва 7-сонли устунлар оралиғида оптик толали алоқа тармоғи симларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу техник-муҳандислик тадбирлари алоқа сифатини янада яхшилаш ва тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.
⚡️ Юқори кучланишли электр тармоғи таянч устунларида бажарилаётган ишлар белгиланган режа асосида олиб борилмоқда, мутахассислар барча хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда меҳнат қилишмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг